Мексика президенти Энрике Пенья Ньето АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трампнинг икки давлат чегарасида девор қуришни бошлаш режаларига изоҳ бериб ўтди. Унинг сўзларини 11 январь куни «КиевСМИ» келтирди.
Унинг сўзларига қараганда, Мексика АҚШ билан савдо, хавфсизлик ва миграция масалаларида муносабатларни яхшилашга ҳаракат қилади, аммо девор қуриш учун пул тўламайди.
Дональд Трамп ўз сайловолди кампаниясида Мексика билан чегарада девор қуриб, шу йўл билан у ердан келаётган ноқонуний муҳожирлар оқимини камайтиришга ваъда берган эди. 11 январь куни у мазкур режаларини эсга олди ва улар албатта амалга оширилишини таъкидлаб ўтди.
Изоҳ (0)