Хонанда Шаҳзоданинг 11 февраль куни Москва шаҳрида концерт бериши ҳақида ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотлар ёлғон хабар бўлиб чиқди. Бу ҳақда хонанданинг маъмури Даврон Муқимов журналист Феруз Муҳаммадга маълум қилди.
Мухлислар хонанда Шаҳзоданинг Москвадаги концерт дастури ҳақида Instagram ижтимоий тармоғи орқали бизга маълум қилди. Ушбу чипталарда ёзилишича 11 февраль куни Шаҳзода Москва шаҳрида концерт берар эмиш. Бу ёлғон хабар, чунки февраль ойида Москвада ҳеч қандай концерт дастурини режалаштирмаганмиз. Буни барча мухлислар билиб қўйишлари учун ОАВлар орқали маълум қилдик. Бундай ҳодиса бизнинг ижодий фаолиятимизда биринчи марта учрамоқда. Бу йил ҳисобидан чет элда концерт бериш ёки бермаслигимиз маълум эмас. Кўплаб таклифлар бўлмоқда, аммо уларга розилик берганимизча йўқ. Ҳозирча кунларини маълум қила олмасам-да, «Истиқлол» санъат саройида май ойида концерт дастуримизни тақдим қилиш режамизда борДиққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.Даврон Муқимов, Шаҳзоданинг маъмури
Изоҳ (0)