Баскетбол бўйича АҚШ университети жамоалари ўртасидаги чемпионатнинг навбатдаги ўйинида Невада университети баскетболчилари Нью-Мехико талабаларига қарши баҳс олиб борди. Ўйин якунланишига 1 дақиқа ва 10 сония қолганида Невада университети 14 очко фарқ билан имкониятни бой бераётганди, деб ёзади «Sports.ru».
Одатда, бундай қисқа вақт ичида 14 очколик фарқни йўққа чиқаришнинг деярли имкони йўқ, айниқса, университет жамоалари чемпионатида. Аммо кичик мўъжиза рўй берди: Аввал Невада университети баскетболчилари кетма-кет уч очколик тўп отишлардан сўнг ҳисобни тенглаштирди. Қўшимча таймда эса ғалабани рақибидан илиб кетди. Бу қандай амалга ошганини ҳеч ким билмайди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)