Ҳиндистоннинг Кашмир вилоятида 9 январга ўтар кечаси кучли қор бўрони кузатилди. Вилоятнинг барча ҳудудларида ҳаво ҳарорати рекорд даражада тушган, деб ёзади TJournal.
Кашмирнинг шимолида ҳудуд учун хос бўлмаган қаҳратон – -12,4 даража совуқ иқлим шароити кузатилган.
Бундан аввал вилоятда бундай совуқ ҳаво 2012 йилда кузатилган бўлиб, ўшанда ҳарорат -16,5 даражагача тушиб кетган эди.
Вилоят жанубида ҳам сўнгги беш йилдан бери кузатилмаган изғирин қайд этилган бўлиб, термометр кўрсаткичи -9 даражагача тушиб кетган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)