АҚШ президенти Барак Обаманинг қизлари Малия ва Саша Оқ Уйда яшаган пайтда уларни қўриқлаган Махфий хизмат эътиборидан азият чеккан. Бу ҳақда амалдаги давлат раҳбари ABC’га берган интервьюсида маълум қилди, деб хабар беради «ТАСС».
Аммо, Обаманинг таъкидлашича, улар бу синовга муносиб бардош бера олди, бунда айниқса оналари Мишелнинг ёрдами мислсиз бўлди.
Обаманинг сўзларига қараганда, қизлар вояга етганидан сўнг Махфий хизматдан нолий бошлади.
«Махфий хизмат уларга мослашишга уринди. У қизларни чекламади. Лекин бир тасаввур қилинг: сиз ўсмирсиз, сизни доимий равишда микрофонларга ва қуролга эга одам кузатиб боради. Бу одамнинг ғашига тегади», — тан олди президент.
Изоҳ (0)