Ўзбекистон ички ишлар вазирининг буйруғи билан Навоий ва Жиззах вилоятлари ИИБнинг янги раҳбарлари тайинланди. Бу ҳақда, «На посту» газетасига асосланиб, «Газета.uz» хабар бермоқда.
Полковник Турсунпўлат Тошпўлатов Навоий вилояти ИИБ бошлиғи этиб тайинланди. У 2015 йил июнидан ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари — ИИВ жиноят-қидирув ва террорчиликка қарши кураш Бош бошқармаси бошлиғи сифатида ишлаб келаётган эди.
Шунингдек, полковник Рустам Турсунов Жиззах вилояти ИИБ бошлиғи этиб тайинланди.
Изоҳ (0)