Футбол бўйича Англия кубогининг 1/32 финал учрашувлари ўз якунига етди. Унга кўра, 6 учрашув дуранг билан ниҳоясига етгани учун, қайтадан ўтказилади.
Ўз майдонида қуйи лига вакили ҳисобланган «Плимут Аргайл»ни қабул қилган «Ливерпуль», 0:0 ҳисобига имзо чекди ва ўзи учун қўшимча яна 1 та ўйин тилаб олди.
Учрашув бошланғич таркибига Юрген Клопп бир қатор етакчи футболчиларни киритмади. 60-дақиқадан кейин эса бирин-кетин Даниэль Старриж, Адам Лаллана, Роберто Фирмино каби футболчиларни майдонга туширди, бироқ ўзи учун керакли натижа қайд эта олмади.
Лондоннинг икки клуби — «Челси» ва «Тоттенҳэм» эса қийинчиликсиз навбатдаги босқич йўлланмасини қўлга киритди.
Англия кубогининг 1/32 финал ўйини «Сити»нинг йирик ғалабаси билан бошланган бўлса, кейинроқ «Юнайтед», «Арсенал», «Лестер» каби клубларнинг навбатдаги босқичга йўлланма олиши билан давом этганди.
Англия кубоги 1/32 финал 8 январь, якшанба
Изоҳ (0)