Англиянинг «Эвертон» футбол жамоаси россиялик миллиардер Алишер Усмонов билан ҳомийлик шартномаси имзоланганини маълум қилди. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.
«Эвертон» Алишер Усмоновнинг USM бўйича ҳамкори Фарҳод Моширига тегишли.
Беш йиллик келишув шартларига биноан, «Эвертон»нинг машғулот базаси эндиликда USM Finch Farm деб аталади. Бундан ташқари, USM маркетинг ҳуқуқлари пакетига эга бўлади, масалан, «Эвертон»нинг стадиони — Goodison Park’да ўйин кунлари ўз рекламасини жойлаштиради.
Шартнома қиймати ошкор этилмаяпти.
Изоҳ (0)