Финляндия кўрфазида бортида уч нафар балиқчи бўлган Россия кемаси ғарқ бўлди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Айни пайтда қидирувлар давом этмоқда. Операцияга 350 киши ва 65 техника бирлиги жалб этилган.
Россия ФВВ минтақавий вакили Фёдор Польшин хабарига кўра, шу вақтгача 500 квадрат километр ҳудуд ва 60 квадрат километр акватория кўздан кечирилди.
Яқин орада тўрт нафар ғаввос, ғаввослик станцияси ва гидролокатор операцияга жалб қилинишини кутилмоқда.
Изоҳ (0)