Австралиялик балиқчи очиқ океанда олти соатни ўтказганлигига қарамасдан тирик қолди. Улкан марлин — оғирлиги 400 килограммга етиши мумкин бўлган балиқ унинг қайиғини ағдариб юборди ва балиқчи ундан қулаб кетди. Бу ҳақда Sky News хабар бермоқда, деб ёзади «Газета.ru».
Эркакнинг қармоғига марлин илинганда у ёлғиз балиқ тутаётган эди. Йирик балиқ уни қайиқ бортидан улоқтириб юборди, ағдарилиб кетган қайиқ эса ундан узоқлашиб кетди.
Олти соатдан сўнг балиқчининг ёнидан ўтиб кетаётган балиқчилар кемаси уни сувдан олиб чиқди. Қутқарувчилар очиқ океанда шунча вақтни ўтказа олган австралиялик «фавқулодда омадли» эканлигини таъкидламоқда.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)