Футбол бўйича Португалия Лига Кубоги доирасидаги «Порту» ва «Морейренше» учрашувини бошқариб борган Луиш Годиню «Порту» футболчиси Данилу билан тасодифан тўқнашиб кетгани учун уни майдондан четлатди, деб хабар бермоқда «Газета.ru».
Мазкур ҳолат ўйиннинг 80-дақиқасида содир бўлди. Ҳакам орқамача югуриб кетаётган бир вақтда Данилу билан тўқнашиб кетди. Шундан кейин рефери айбсиз футболчига сариқ карточка кўрсатди. Бу Данилунинг ўйиндаги иккинчи сариқ карточкаси бўлгани учун у майдонни тарк этишга мажбур бўлди.
Беш дақиқадан сўнг «Порту»нинг яна билан футболчиси – Ясин Браими ҳам майдондан четлатилди. Натижада ўйин «Морейренше»нинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якун топди.
Вазиятни юз марта кўриб чиқдим ва нима учун ҳакам бундай қарорни қабул қилганини тушунмадим. Футболда турли вазиятларни кўрганман, аммо буниси шармандали бўлди.Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.Данилу, «Порту» ярим ҳимоячиси
Изоҳ (0)