Жанубий Кореянинг Saturday Night Live шоуси комик актёрлари Голливудда суратга олинган «Доктор Стренж» фильмига бир нечта пародияларни суратга олди, деб хабар бермоқда TJournal.
Фильм қаҳрамони – амалий сеҳргарликни ўрганган шифокор Стренж ўз кучини дунёни сақлаб қолиш учун ишлатади. Қуйида «Доктор Стренж» фильмининг трейлерини кўриш мумкин.
Кореялик комик актёр эса кўчаларда оддий ҳолатлардан фойдаланган ҳолда атрофдагиларни ҳайратга солишга уринади. SNL Korea’даги Стренж доими иккита йигит кузатуви остида бўлди. Улар кореялик Стренжнинг хатти-ҳаракатидан ҳайратланади.
Кореялик Стренжнинг сеҳргарликлари афсунгар Дэвид Блейннинг «кўча афсунгарлиги» номли YouTube пародияларига ўхшаб суратга олинган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)