Испаниянинг Марокаш билан чегарадош Сеута анклавидаги назорат-ўтказиш пунктида чегарачилар чамадонида 19 ёшли габонлик фуқарони олиб ўтишга уринган аёлни қўлга олди. Бу ҳақда The Local нашри хабар бермоқда, деб ёзади «Газета.ru».
Ўзини шубҳали тутаётган ва чегара назоратидан ўтишни кутиб, асабийлашаётган аёл ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари эътиборини тортди.
Улар аёл ёнига бориб, ундан катта чамадонни очишни сўраган. Унда кислород етишмовчилигидан ҳушини йўқотган йигит борлиги аниқланди. Унинг нафаси қайтиб қолай деганлиги маълум қилинмоқда.
Полиция қўлга олинган аёл Африкадан Европага одамларни олиб ўтувчи контрабандачилар гуруҳига аъзо эканлигини тахмин қилмоқда. Унга етти йилгача озодликдан маҳрум этиш жазоси хавф солмоқда.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)