Туркия матбуотида сурати тарқатилиб, Истанбулдаги терактга алоқадорликда гумон қилинган Қирғизистон фуқаросининг айби тасдиқланмади. Бу ҳақда Қирғизистон миллий хавфсизлик қўмитаси маълум қилди, деб хабар беради «Интерфакс».
Илгарироқ қирғизистонлик Яҳё Машрапов терактга алоқадор шахс сифатида кўрилган эди. Аммо у Қирғизистонга келгач, мамлакат хавфсизлик қўмитаси томонидан сўроқ қилинди ва унинг терактга алоқадор эмаслиги аниқланди.
«Миллий хавфсизлик қўмитаси вакиллари туркиялик ҳамкасблари билан доимий алоқада бўлиб турибди», — деди ташкилот расмий вакили Роҳат Сулаймонов.
Изоҳ (0)