2017 йилда икки марта Қуёш, икки марта Ой тутилади. Икки табиий ҳодиса февраль ойидаги янги Ой ва тўлин Ойга, яна иккитаси эса августдаги янги Ой ва тўлин Ойга тўғри келади, деб хабар беради «Газета.uz».
Улуғбек номидаги Астрономия институти катта илмий ходими Чори Шерданов мазкур табиий ҳодисалар юзасидан маълумотларни «Народное слово» газетасида чоп этди.
Биринчи Ой тутилиши 11 февраль куни рўй беради. Унда Ер Қуёшни қисман тўсиб қўяди, шу боис Ойнинг ёрқинлиги бирозгина камаяди. Осмон ойдин бўлса, Ой гардишининг чети қораяди. Ўзбекистон ҳудудида бу ҳодисани осонликча кўриш мумкин бўлади.
Кейинги Ой тутилиши ҳалқасимон бўлиб, 26 февралдаги янги Ой чиқиши чоғида кузатилади. Ой Қуёш гардиши бўйлаб ўтади, аммо уни тўлиқ ёпа олмайди, табиий йўлдош атрофида Қуёш гардишининг ёпилмаган қисмидан ёрқин ҳалқа ҳосил бўлади, осмон эса нисбатан ёруғ бўлиб қолаверади. Ҳалқасимон фаза чизиғи Тинч ва Атлантик океанлар акваторияларидан, шунингдек, Жанубий Америка жанубий қисми ва Африкадан ўтади. Ўзбекистонда бу ҳодиса кўринмайди.
Учинчи ҳодиса — Ойнинг қисман тутилиши 7 август кунги тўлин Ой чоғида кузатилади. Сайёранинг табиий йўлдоши Ер соясининг шимолий қисмидан ўтади, унинг бошқа қисми эса ярим сояда қолади. Ҳодиса Ўзбекистон ҳудудидан кўринади. Қизиқ томони, ўша пайти Ойдан Қуёш тутилишини кўрса бўлади.
Ниҳоят, жорий йилнинг охирги ҳодисаси 21 август кунга янги Ой чиқишида кузатилади. Тўлиқ фаза чизиғи Тинч ва Атлантика океанлари акваториясидан ўтиб, Шимолий Америка қитъасини ғарбдан шарққа қараб кесиб ўтади. Айрим фазаларни Шимолий ва Жанубий Америка, шунингдек, Ғарбий Европа ва Африканинг энг ғарбий мамлакатлари аҳолиси кузатади.
Бундан ташқари, жорий йилда Энке кометаси ортга қайтади. Бу ҳодисани ҳам февраль оқшомларидан бирида кўриш мумкин бўлади.
Изоҳ (0)