Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Даниянинг Ольборг шаҳри суди 2 январь, душанба куни Жанубий Корея президенти Пак Кин Хе атрофидаги коррупция можаросининг асосий иштирокчиси Чхве Сун Силнинг бир кун аввал қўлга олинган қизини тўрт ҳафтага ҳибсда қолдириш ҳақида қарор қабул қилди, деб ёзади «ТАСС» Дания прокуратураси баёнотига таяниб.

Чхве Сун Сил. Фото: Yonhap

Чхве Сун Сил. Фото: Yonhap

«Биз Жанубий Корея адлия вазирлиги билан алоқада бўлиб турибмиз ва улардан маҳбуснинг экстрадицияси ҳақидаги расмий сўровни жўнатишни сўрадик», — дея таъкидлади прокуратура вакили.

Прокуратура тегишли сўровни кўриб чиқиб, экстрадициянинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида қарор қабул қилмоқчи. Қабул қилинган қарорга судда ҳар қайси томон қарши чиқиши мумкин.

Чхве Сун Силнинг қизи — Чон Ю Ра 2 январь куни Дания полицияси томонидан Интерпол Жанубий Корея ҳукумати сўрови билан берган халқаро ордер асосида ҳибсга олинди. 20 ёшли қиз онаси содир этишда гумон қилинаётган иқтисодий жиноятларга алоқадорликда тахмин этилмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар