Россиялик футбол мутахассиси Евгений Ловчев «Советский спорт» нашрида Россия премьер-лигаси билан боғлиқ ўзгаришлар ва трансферларга эътибор қаратди.
Ўз навбатида Ловчев Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Одил Аҳмедовнинг «Краснодар»ни тарк этиши борасида ҳам фикр билдирди.
Яхши трансфер. Албатта, Аҳмедов Халк эмас. Шу боисдан ҳам хитойликлар «Краснодар» учун катта пул тўлагани йўқ. Одил ўз вақтида Осиёнинг энг яхши футболчиларидан бири эди. Мен уни Ўзбекистон терма жамоаси сафида узоқдан урган голини жуда яхши эслаб қолганман.Ўз вақтида Собиқ Иттифоқ терма жамоаси шарафини ҳимоя қилган, ҳам футболчи, ҳам мураббий сифатида танилган, айни вақтда эса журналистик чиқишлари билан эсда қоладиган Евгений Ловчев Аҳмедовнинг трансферидан ҳамма фойда кўрганини айтиб ўтган.Евгений Ловчев, собиқ футболчи ва амалдаги журналист
Ўйлашимча, Аҳмедов «Краснодар»да зерикиб қолганди. Мана шундай бир пайтда Хитойдан таклиф тушиб қолди. Футболчига пул беришди, клубга тўлашди. Қарабсизки, ҳамма манфаатдор. Боз устига «Краснодар»нинг ўзи ҳам Аҳмедовни олиб қолиш учун зўр бериб ҳаракат ҳам қилмади. Чунки жамоада унинг позициясида ўйнай оладиган футболчилар етарли.Маълумот учун, 2017 йилги мавсумдан бошлаб Одидл Аҳмедов фаолиятини Хитойнинг «Шанхай SIPG» футбол клубида давом эттиради. Португалиялик Андре Виллаш-Боаш устозлик қиладиган жамоа сафида Халк, Оскар каби Бразилия миллий терма жамоаси аъзолари тўп суради.Евгений Ловчев, собиқ футболчи ва амалдаги журналист
Изоҳ (0)