Британиянинг Букингем шаҳрида яшовчи учувчи Б'н Дэвис қироллик осмонида улкан Янги йил табригини «чизди». Учиш траекторияси Happy NY жумласини ҳосил қилди, деб ёзади Daily Mail.
Учувчининг сўзларига қараганда, 346 километрлик парвоз учун 2 соату 23 дақиқа керак бўлган. Дэвис уни икки ўринли Evektor EV-97 самолётида амалга оширди.
У табрикни бир уринишда «чизишга» эришганлигини тан олди. «Агар энг охирида хато қилганимда ҳам ҳаммасини бошидан бошлашимга тўғри келарди», — дейди Дэвис.
Аввалроқ Лондон шаҳри чекка қисмларидан бирида яшовчи Оуэн Делани GPS-координаталар ёрдамида югуриш йўналишини чизиш имконини берувчи Strava фитнес-трекери ёрдамида Рождествонинг бир нечта рамзларини (арча, Санта Клаус ва қорбобо) «чизганди».
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)