Одамлар одатда бошқа давлатлардаги туристик объектлар ва ноёб маконларга катта қизиқиш билдиради. Аммо бундай жойлар Ўзбекистонда ҳам жуда кўп. Ана шундай сирли маконлар ҳақида UzNews ҳикоя қилади.
Фото: UzNews
1. Хўжа Гургур ота массиви
Фото: UzNews
Фото: UzNewsСурхондарё вилоятидаги Бойсунтов тизмасида жойлашган, 3720 метр баландликка эга массив ёввойи табиат ошёни ҳисобланади. Унга Бойсундан Олачопон, Қайроқ ва Диболо қишлоқлари орқали бориш мумкин, аммо бу йўл массивнинг қия нишабига элтади, у орқали чўққига кўтарилиш учун эса инсондан катта маҳорат ва куч-бардош талаб этилади. Иккинчи йўл Дарбант дарасидан ўтиб, Мачай, Қизил Новур ва Кентала қишлоқларидан чиқади.
2. Палтов водийси
Фото: UzNews
Фото: UzNewsВодий Тошкентдан 100 километр нарида, Чотқол дарёси қирғоғида жойлашган. Унинг энг диққатга сазовор жиҳати палеолит даври одамлари манзилгоҳи — Обираҳмат тоғли археологик ёдгорлиги ҳамда 38 метр баландликдан тушадиган шаршарадир.
3. Қонбешбулоқ метеорит кўли
Фото: UzNews
Фото: UzNewsКўндаланг ўлчами 800 метр келадиган ушбу кичик кўл Сурхондарё вилоятидаги Хомкон дарасида жойлашган. У ҳанузгача чуқур ўрганилмаган ноёб табиат ёдгорлигидир, негаки, олимларнинг фикрича, табиий йўл билан эмас, балки метеорит қулаши туфайли юзага келган. Шу тариқа, Қонбешбулоқ аслида бир метеорит кратеридир.
4. Урунғоч нефрит кўли
Фото: UzNews
Фото: UzNewsУғом-Чотқол миллий боғида, 1227 метр баландликда жойлашган ноёб табиий сув ҳавзаси. Ундаги сув нефрит тусида жилоланади. «Урунғоч» уйғур тилидан «ёрқин нефрит» деб таржима қилинади.
5. Қирққиз қалъаси
Фото: UzNews
Фото: UzNewsҚадимги Термизнинг энг қизиқарли обидаларидан бири. Тарихий ёдгорлик шаҳардан 3 километр шарқроқда жойлашган.
Фото: UzNewsҒор денгиз сатҳидан 1500 километр баландликда, Сурхондарё вилояти шарқидаги Бойсунтов тизмасида жойлашган. 1938–1939 йилларда таниқли археолог Алексей Павлович Окладников шу ғордан мусте даврига оид неандертал қиз боланинг қолдиқларини топган эди.
8. Қалқама сув омбори
Фото: UzNews
Фото: UzNewsСув омбори 1968 йилда Қумдарёнинг вайронкор селларини бартараф қилиш мақсадида барпо этилган.
9. Омонқўтон ғори
Фото: UzNews
Фото: UzNews
Ғор Зарафшон тизмасининг шимолий қисмида, Самарқанд вилоятининг Ургут туманида жойлашган. 1947 йилда археолог Михаил Михайлович Дяконов бу ердан синантроп инсоннинг сон суягини аниқлаган эди.
Изоҳ (0)