«Тўғрисини айтсам, миллионерлар шундай яшаши мумкин, деб ҳеч ўйламагандим. Аксинча, шундай шароитларда яшаётганлар миллионерга айланиши мумкинлигини ҳам хаёлимга келтирмагандим. Оддий эмас, доллардаги миллионер!», — дея блогер Сергей Анашкевичнинг сўзларидан иқтибос келтиради TravelAsk.
Дамир — қозоғистонлик подачилардан. У, ҳеч бир ҳазил-мутойибасиз, ҳақиқий миллионер. Ҳа, унинг турар-жойига қараб, миллионер деб тахмин қилиш қийин.
Уйини уй ҳам деб бўлмайди асли.
Дамир жуда меҳмондўст, лекин вақти жуда кам — тез орада тоғ ён-бағридаги подаларидан хабар олгани бориши керак.
«Атиги 4,5 минг бош қўйим, 400 та сигирим, яна икки юзта отим бор», — дейди Дамир. Албатта, чорвачиликдан хабари йўқ оддий блогер бунинг қанча пул бўлишини билмайди.
Лекин унинг қозоғистонлик ҳамроҳлари бу борадаги ҳисоб-китобни ўрнига қўяди: «Гўштга боқилган отнинг нархи 1000 доллардан бошланади, сигир эса 500—800 доллар, қўй — 100 доллар. Бу нарх — жониворлар тириклайин ва улгуржи сотилса. Агар гўшт қилиб сотса, 200 доллардан арзонга қўй тополмайсан. Ҳисоблайвер, камида миллион чиқади».
Бунга ишониш қийин, лекин Қозоғистонда катта подаларнинг эгалари ҳақиқатан ҳам миллионер ҳисобланади.
Қўчқорлар — Дамирнинг ихтиёридаги энг қадрли жониворлардир.
Қўчқорларнинг бошқа бир номи — ишлаб чиқарувчи қўйлар. Қишда уларни қўйлар подасига қўйиб юборсанг, битта қўчқорнинг ўзи баҳоргача 25—30 қўйни уруғлантириб чиқади.
Уй-жой қулайликларининг бари ташқарида жойлашган.
Сомон аралаш таппи — ғаройиб биоёнилғи: уйни ҳам иситади, овқатга олов ҳам бўлади.
«Дамирнинг уйидан бир неча километрга узоқлашганимиздан сўнг, даштда қўйлар подасини кўрдик. Ким билсин, балки айнан шулар меҳмондўст қозоқ чўпонининг жонли пулларидир», — деб хулоса қилади блогер.
Изоҳ (0)