АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трампнинг режаларида Россия раҳбари Владимир Путин билан янги санкциялар муносабати билан шошилинч музокаралар ўтказиш мақсади йўқ. Бу ҳақда брифинг чоғида Трампнинг вакили Шон Спайсер баёнот берди, деб хабар қилади «РБК».
«Бу режалаштирилмаган», — унинг сўзларини келтиради Reuters.
Спайсернинг билдиришича, бошланишига Трамп разведка уюшмасидан янгиланган ахборот олишни режалаштирмоқда. Ушбу маълумотлар кейинги ҳафтада тақдим этилиши кутилмоқда.
Бир муддат илгари Трамп Россияга қарши янги санкциялар жорий этиш тарафдорларига жавобан америкаликлар ўз шахсий ҳаёти билан шуғулланиши лозимлигини айтган эди.
Изоҳ (0)