Огаҳий номидаги Хоразм вилояти мусиқали драма театрида «Президент арчаси» байрам тадбири бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Катта саҳна ўртасида безатилган Янги Йил арчаси атрофида ўтган байрам томошаларида эзгуликнинг ёвузлик устидан ғалабаси ҳақида ҳикоя қилувчи спектакль намойиш этилди. Болажонлар Қорбобо ва Қорқизнинг тилаклари, шўх қўшиқ ва рақсларга жўр бўлди.
«Президентимиз совғасини олган болажонларнинг қувончи чексиз, — деди ‘Камолот’ ёшлар ижтимоий ҳаракати Хива тумани кенгаши раиси И. Қурбонов. — Туманимизда 4700 дан ортиқ болага шундай совғалар улашилди».
Янги Йил байрами муносабати билан вилоят маркази, туман ва шаҳарларда тадбирлар ташкил этилмоқда.
Тадбирда Хоразм вилояти ҳокими П. Бобожонов сўзга чиқди.
Изоҳ (0)