Хитойнинг «Гуанжоу Эвергранд» футбол клуби «Барселона» вакили Арда Тураннинг хизматлари билан қизиқа бошлади, деб хабар берди Tuttomercatoweb.
«Гуанжоу Эвергранд» туркиялик футболчи учун 3 йиллик шартнома таклиф қилди. Бунда Тураннинг 3 йил давомида 50 миллион евро маош олиши кўрсатиб ўтилган.
Хитой Суперлигасини пешқадам сифатида якунлаган «Гуанжоу Эвергранд» сафида ўтган мавсум Алан, Рикардо Гуларт, Паулиньо каби бразилияликлар қаторида колумбиялик Хави Мартинес ҳам тўп сурган эди. Жамоа бош мураббийи — Луис Фелипе Сколари.
Маълумот учун, «Гуанжоу Эвергранд» 2013- ва 2015 йилги мавсумларда Осиё Чемпионлар Лигаси ғолиблигини қўлга киритган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)