Тошкентнинг «Локомотив» футбол клуби матбуот хизмати жамоанинг 2016 йилдаги энг чиройли голлар ўнлигини тақдим қилди.
«Локомотив» якунига етган мавсумда ўз тарихида илк бор Ўзбекистон чемпиони бўлди. Бундан ташқари, «темирйўлчилар» Ўзбекистон Кубоги соҳибига айланди.
Маълумот учун, 2016 йилги футбол мавсумининг ҳам чемпионатида, ҳам мамлакат кубогида зафар қучган Тошкентнинг «Локомотив» «Олтин дубль» қайд этган Ўзбекистоннинг бешинчи клуби бўлганди.
Қайд этиш жоиз, «Локомотив» Осиё Чемпионлар Лигаси–2017 турнирини гуруҳ босқичидан бошлайдиган Ўзбекистоннинг ягона жамоаси саналади. «Темирйўлчилар» ОЧЛ–2017 нинг камида ярим финалига қадар етиб боришига ишонч билдирган.Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)