Англия Премьер-Лигаси ва Испания Ла Лигаси беллашувларини Ўзбекистон ҳудудида трансляция қилиш ҳуқуқини қўлга киритган ва бу борада мамлакатда ягона телеканал бўлиб турган UzReport 31 декабрь куни футболдан «дам олади». Бу ҳақда каналнинг футбол бўлими томонидан юритиладиган Twitter саҳифасида айтиб ўтилган.
31 декабрь куни Англия Премьер-Лигасида Boxing day авжига чиққан бўлиб, байрам куни мамлакат элитасида 7 та учрашув бўлиб ўтади. Шу куни «Манчестер Юнайтед», «Челси», «Лестер», «Ливерпуль», «Манчестер Сити» каби клублар ўйин ўтказади. Бироқ улар иштирокидаги беллашувлар намойиш этилмайди.
Қайд этиш керак, Англия Премьер-Лигаси чемпионлиги учун кураш олиб бораётган «Ливерпуль» ва «Манчестер Сити» клублари 31 декабрь куни Тошкент вақти билан 22:30 да майдонга тушиши керак эди.
UzReport бунга сабаб сифатида янги йилга бағишланган дастурлар кўплигини кўрсатган.
Қуйида Премьер-Лигаси доирасида UzReport жонли олиб кўрсатадиган яқин кунлардаги ўйинлар Тошкент вақти билан берилган.
Изоҳ (0)