Россия бош вазири Дмитрий Медведев имзолаган фармойишга биноан, РФ Босния ва Герцоговина Республикасига Собиқ Иттифоқнинг Югославия олдидаги қарзини тўлайди. Бу ҳақда «Ведомости» хабар бермоқда.
Ҳуқуқий ахборот расмий порталида чоп этилган ҳужжат матнида айтилишича, совет қарзини узиш учун Россия Босния ва Герцоговинага 125,158 миллион доллар тўлайди.
Пул 45 кун ичида бир марталик тўлов йўли билан ўтказилади. У пайтга қадар ҳукуматлараро келишув кучга кириб, Босния ва Герцоговина Россияга нисбатан ҳар қандай молиявий талаблардан воз кечади.
Пул ўтказилгач, Босния ва Герцоговина маблағларни қуйидаги улушларга бўлиб, тақсимлаб чиқади: Босния ва Герцоговина Федерациясига — 58 фоиз, Сербия Республикасига — 29 фоиз, Босния ва Герцоговина Республикаси умумдавлат ҳокимият органлари эҳтиёжларига — 10 фоиз, Брчко округига — 3 фоиз.
Изоҳ (0)