Футбол бўйича Испания Кубогининг 1/16 финал учрашувлари доирасида 5 та учрашув бўлиб ўтди.
Бунга қадар фақатгина Мадриднинг «Реал» клуби навбатдаги босқичга йўл олган бўлса, энди унинг сафига яна 5 та клуб қўшилди. Қайд этиш керак, Зидан жамоаси 1/16 финалда «Леонеса» клубини сафарда 7:1, ўз майдонида 6:1 ҳисобларида мағлуб этганди.
Кубок йўлидаги «Реал»нинг асосий рақибларидан бири бўлган «Атлетико» ҳам ҳар икки ўйинни йирик ҳисобда ўз фойдасига ҳал қилди — 6:0 ва 4:1.
Ла Лига иштирокчиси бўлган «Малага» клуби кутилмаганда қуйи дивизион жамоаси ҳисобланган «Кордоба» довонидан ўта олмади.
Олинда Ла Лига мухлисларини «Барселона» — «Эркулес» (биринчи ўйин 1:1), «Севилья» — «Форментера» (дастлабки ўйин 5:1) каби етакчи жамоалар иштирокидаги ўйинлар кутиб турибди.
Испания Кубоги 1/16 финал 20 декабрь, сешанба
Изоҳ (0)