Ретушчи Эрик Альмас 17-аср рассоми, нидерландиялик Ян Вермеернинг йўқотилган «Концерт» (1663) картинасини Adobe Photoshop ёрдамида қайта тиклади. Бу ҳақда Gizmodo нашри маълум қилди, деб ёзади TJournal.
Альмас полотнонинг сканердан чиқарилган нусхасига асосланди. У ўз ишида 240 та турли фон тасвир ва суратлардан фойдаланди ва улар қисмларидан бутун кўринишни йиғди.
«Концерт»нинг якуний PSD-файли 898 та қатламдан ташкил топди ва бу иш ретушчидан уч ҳафта вақт талаб қилди.
«Концерт» 1990 йилнинг 18 мартида Бостон музейидан ўғирлаб кетилган эди. Полиция кийимидаги бир нечта ўғри 13 та картинани ўғирлаб кетган ва улар орасида Вермеернинг полотноси ҳам бор эди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)