Телевидение ва радиоэшиттирув соҳасида хизмат кўрсатувчи Аргентинанинг йирик компанияларидан бири Torneos y Competencias Халқаро футбол федерацияси (ФИФА)нинг собиқ амалдорлари билан ноқонуний келишувларда иштирок этгани учун 122 миллион доллар миқдорида жарима тўлайди. Бу ҳақда, AP агентлигига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Компания ходимлари ФИФА вакилларига пора берганини тан олди. Torneos y Competencias 2018 йилдан 2030 йилга қадар жаҳон чемпионатлари ўйинларини трансляция қилиш ҳуқуқини таъминлаш мақсадида 10 миллионлар доллар тўлаган.
ФИФА тарихидаги энг йирик можаро 2015 йилнинг май ойида содир бўлганди. АҚШ судининг талабига биноан Швейцария полицияси ФИФА президентини сайлашдан икки кун олдин Цюрихдаги меҳмонхонада коррупцияда гумонланган 9 нафар юқори мартабали амалдорни қўлга олди.
Айни дамда жиноий ишга 42 нафар футбол мансабдорлари алоқадор. Уларнинг бир неча нафари ўз айбини тан олди. ФИФА коррупцияси бўйича суд иши 2017 йилнинг сўнгида бўлиб ўтиши кутилмоқда. АҚШ Адлия вазирлиги маълумотларига кўра, 24 йил давомида гумонланувчилар 150 миллион долларга яқин пора олган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)