Германиянинг Adidas компанияси 3D-принтерда чиқарилган 3D Runner номли кроссовкаларни 15 декабрь куни сотувга чиқаради, деб хабар бермоқда TJournal.
Кроссовкаларнинг нархи 333 доллар бўлиши таъкидланмоқда. Мазкур оёқ кийим яратувчиларининг айтишича, ушбу тоифадаги кроссовкалар югуриш билан шуғулланадиганлар учун мўлжалланган.
Кроссовкалар чекланган тиражда ва дунё бўйлаб фақатгина уч шаҳарда – Нью-Йорк, Токио ва Лондонда сотувга чиқади.
Хабарда қайд этилишича, Нью-Йорк шаҳрида Adidas’нинг янги моделдаги кроссовкаларини сотиб олиш учун узун навбат ҳосил бўлиши кутилмоқда.
3D Runner’ни сотиб олмоқчи бўлганлар уни ўзи учун эмас, кейинчалик қимматроқ нархда сотиш учун харид қилмоқчи.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)