Мадриднинг «Реал» жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду йиллик даромадига кўра Европанинг кўпгина топ-клубларидан устун туради, деб хабар беради «Корреспондент.net».

Foto: EPA

Фото: EPA

Криштианунинг вакиллари чоп этилган солиқ декларациясига кўра, ўтган йилда у 227,5 миллион евро пул ишлаб топди. Бу кўрсаткич Италиянинг «Милан» жамоаси бир йилда топган пулдан кўпроқдир — «россонери» 2015 йилда 198,8 миллион евро ишлаган эди.

Яқинда португалиялик ҳужумчи «Реал» билан янги шартнома имзолади. Унга кўра, футболчи йилига 23,6 миллион евро маош олади.