АҚШ антидопинг агентлиги (USADA) раҳбари Трэвис Тайгарт Халқаро Олимпия қўмитаси (ХОҚ)га допинг тизимини яратгани учун Россияни жазолаш таклифи билан чиқди. Бу ҳақда «Вести.ru» хабар бермоқда.
USADA раҳбарининг фикрича, ХОҚ Россия олимпия терма жамоасини Рио–2016 ўйинларидан олдин жазолаши керак эди.
Тайгартнинг айтишича, Ричард Макларен бошчилигидаги Бутунжаҳон антидопинг агентлиги (WADA)нинг мустақил комиссияси ҳисоботининг иккинчи қисмидан сўнг ХОҚда Россия олимпия қўмитасини ташкилот аъзолигидан вақтинча четлаштириш ва Россияга халқаро турнирларни ўтказишга рухсат бермаслик учун яна бир имконият пайдо бўлди.
«Россияда допинг билан ишлаш тизими тегишли нормаларга ўзгармагунича шундай қилиш керак. Шу йўл орқали ХОҚ ‘тоза спортчиларни’ қўллаб-қувватлаши қуруқ гап эмаслигига сигнал берган бўлар эди», – деди Тайгарт.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)