24 ноябрнинг эътиборга молик янгиликлари — «Дарё»нинг кечки дайжестида.
1. Коста-Рика ва Никарагуа «Отто» довули зарбасига тайёрланмоқда. Коста-Рика ва Никарагуа ҳукумати «Отто» довули яқинлашаётганлиги туфайли бир неча минг кишини эвакуация қилди.
2. Уоррен Баффетт Трампнинг ғалабасидан кейин 11 млрд долларга бойиди. Баффеттнинг бойлиги АҚШда Трампнинг ғалабасидан кейин кузатилган молиявий сектордаги компаниялар акциялари курсининг ошиши натижасида кўпайди.
3. Обама президент сифатида сўнгги марта Шукроналик куни учун келтирилган куркани афв этди. Оқ Уйнинг Атиргуллар боғида бир неча ўн киши иштирокидаги маросим ўн дақиқадан кўп давом этмади.
4. Януковичнинг сўроқ қилинишини 300 га яқин ОАВ ёритади. Украина собиқ президенти Виктор Януковичнинг 25 ноябрь куни видеоконференция форматида сўроқ қилинади.
5. Англиянинг тирик афсоналаридан бири Стивен Жеррард футболчилик фаолиятига якун ясади. Бир қатор совринларга эга чиққан Стивен Жеррардга Англия чемпиони бўлиш насиб қилмади.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)