Мадриднинг «Реал» жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду «Олтин тўп–2016» мукофотини қўлга киритишни жуда хоҳлаётганини маълум қилди, деб хабар бермоқда «Чемпионат».
«Мақсадим – ҳар йили ‘Олтин тўп’ни қўлга киритиш. Ўтган йили ушбу мукофотни юта олмагандим. Бу сафар ютишимга умид қиламан», – деди португалиялик футболчи.
Қайд этиш жоиз, 31 ёшли футболчи ўтган мавсумда «Реал» билан ЕЧЛ ғолиби, Португалия термаси билан эса Евро–2016 чемпиони бўлди. Испания чемпионатида эса Криштиану «Реал» билан кумуш медаль соҳибига айланганди.Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)