Англиянинг «Манчестер Юнайтед» клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо «Арсенал»га қарши (1:1) АПЛ 12-турида жамоа сардори Уэйн Руни асосий таркибда майдонга тушмагани сабабини маълум қилди, деб хабар бермоқда «Чемпионат».
«Мен Мата, Марсьяль ва Рэшфордни Рунига қараганда тезкор деб ҳисобладим. Рақибга бирга-бир вазиятда ҳужум қилиш яхшироқ. Мен бу ўйинда ушбу вариант энг яхшиси деб ўйладим», – деди португалиялик мутахассис.
Қайд этиш жоиз, ўйиннинг 63-дақиқасида Уэйн Руни франциялик ҳужумчи Антони Марсьялнинг ўрнига майдонга тушганди.Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)