Сирдарё вилояти Янгиер шаҳар тиббиёт бирлашмасининг юқумли касалликлар бўлими биноси қайта реконструкция қилиниб, фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда ЎзА хабар қилмоқда.
«Бўлимнинг янги биносида бемор ва шифокорлар учун замонавий шароитлар яратилган. Бирлашмамизда 88 шифокор, 278 ўрта маълумотли тиббий ходим 40 мингга яқин аҳолига сифатли хизмат кўрсатмоқда. Қайта реконструкция қилинган ва замонавий жиҳозланган бўлим биноси аҳоли саломатлигини таъминлаш сифатини янада яхшилаш имконини беради», – дейди Янгиер шаҳар тиббиёт бирлашмаси бошлиғи А.Вайдуллаев.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.