Россия—2018 мундиали учун кураш олиб бораётган КОНКАКАФ мамлакатлари ҳал қилувчи саралаш босқичининг 2-турини якунлади.
1-турда Мексикани қабул қилиб, 1:2 ҳисобида имкониятни бой берган АҚШ термаси, бу сафар Коста-Рикага қарши ўйинда ҳеч нарса қила олмади — 0:4. Натижада Юрген Клинсманн бошқараётган жамоа турнир жадвалида сўнгги ўринга тушиб кетди.
Илк турда 3 очкодан ишлаб олган Панама ва Мексика термалари эса ўзаро ўйинда 1 тадан очкога эга бўлди. Учрашувда ҳисобни очиш ҳеч кимга насиб қилмади. Гондурас термаси бўлса Тринидад ва Тобаго устидан 3:1 ҳисобида зафар қучди.
ЖЧ—2018 (КОНКАКАФ) 2-тур беллашувлари 16 ноябрь, чоршанба
Изоҳ (0)