16 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Тожикистон Республикаси Энергетика ва сув ресурслари вазирининг биринчи ўринбосари Султон Раҳимзодани қабул қилди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Мулоқот давомида Марказий Осиё минтақасида сув-энергетика ресурсларидан оқилона фойдаланиш масалалари нуқтаи назаридан Ўзбекистон–Тожикистон муносабатлари юзасидан фикр алмашилди.