ЖЧ—2018 саралаши доирасида бўлиб ўтган Греция — Босния учрашувининг 80-дақиқасида бош ҳакам Юнас Эрикссон ҳар икки жамоанинг биттадан футболчисини майдондан четлатди.
Шу дақиқада «Рома» клубига тегишли бўлган Эдин Жеко Сократис Папастатапулоснинг иштонини ечиб юборди. Вазиятга Криякос Пападопулоснинг аралашиши эса кичик жанжални келтириб чиқарди. Натижада ҳакам бир нафардан футболчиларни ҳайдаб юборди.
Маълумот учун, беллашув 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланди.
Изоҳ (0)