АҚШнинг Пенсильвания штати Филадельфия шаҳрида 11 ноябрь куни профессионал бокс кечаси доирасида ўнта жанг ўтказилди. Шулардан бирида ўзбекистонлик Хуршидбек Норматов иштирок этди, деб хабар бермоқда «Газета.uz».
Андижонлик 24 ёшли боксчи олти раундлик беллашувда 35 ёшли АҚШ вакили Ленвуд Дойзерга қарши рингга кўтарилди. Норматов жанг давомида назоратни тўлиқ ўз қўлига олиб, рақибидан анча фаол ҳаракат қилди ва ҳакамларнинг якдил қарори билан 60:54, 60:54, 60:54 ҳисобида ғалаба қозонди.
Профессионал рингда учинчи жангини ўтказган Норматов барчасида (биттасида нокаут билан) зафар қучган.
Қайд этиш жоиз, Хуршидбек Норматов Fight Promotion промоутерлик компанияси билан 15 жангга шартнома имзолаган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)