Футбол бўйича Чили терма жамоаси ҳамда Англиянинг «Манчестер Сити» клуби дарвозабони Клаудио Браво Колумбияга қарши (0:0) ЖЧ–2018 турнирига саралаш босқичи 11-турида жароҳат олди. Бу ҳақда «Чемпионат» хабар бермоқда.
33 ёшли посбон Колумбия терма жамоаси аъзоларидан бири билан тўқнашиб, тиззасидан жароҳат олди. Браво 64-дақиқада майдонни тарк этишга мажбур бўлди. Унинг ўрнига Жонни Эррера майдонга тушди.
Клаудио Бравонинг жароҳати қанчалик жиддий экани тиббий кўрикдан сўнг маълум бўлади.