Россиялик боксчи Михаил Алоян Рио—2016 Олимпиадасида қўлга киритган кумуш медалидан маҳрум қилиниши мумкин, деб хабар берди «Оламспорт».
Олимпиаданинг финал жангида ўзбекистонлик Шаҳобиддин Зоировга қарши рингга кўтарилган ва якунда имкониятни бой берган Алоян фестивалнинг сўнгги кунида допинг назоратидан ўтган. WADA’нинг Fancy Bears гуруҳи бузиб кирган базасидан Михаил Алоян номи ҳам чиқиб келган.
Боксчининг мураббийи қон таркибидан чиққан тақиқланган моддага изоҳни унинг шамоллаб қолгани ва шундан сўнг препарат қабул қилгани билан берди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)