Осиё Футбол Конфедерацияси 2016 йилги мавсум якунига кўра энг яхши футболчи номини қўлга киритиши мумкин бўлган номзодлар номини эълон қилди. Ташкилот матбуот хизмати уларнинг сони уч нафар экани ҳақида айтиб ўтган.
БАА миллий терма жамоаси сафидаги ўйинлари орқали танилган Умар Абдулраҳмон энг яхши футболчи бўлиш учун биринчи номзоддир. У «Ал-Айн» клуби билан Осиё Чемпионлар Лигасининг финалига қадар етиб борди.Нуфузи жиҳатдан қитъада иккинчи рақамли клублар мусобақаси ҳисобланган ОФК Кубогида тўпурарликни қўлга киритган ва якунда зафар қучган Ҳаммади Аҳмад иккинчи номзод ҳисобланади. У «Ал-Қува Ал-Жавия» клуби сафида тўп суради.
Учинчи номзод Хитой миллий терма жамоаси ҳамда «Шанхай SIPG» вакили Ву Леидир.
Аёл футболчилар орасида энг яхши бўлиш учун икки нафар австралиялик қиз кураш олиб боради: Каитлин Фурд ва Лиза де Ванна. Учинчи даъвогар эса Хитойдан Тан Руйин.
ОФК 1 декабрь куни Абу Даби шаҳрида энг яхшилар номига ойдинлик киритади.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)