«Реал» етакчиси Криштиану Роналду Nike компанияси билан собиқ баскетболчи — Майкл Жордан давридан буён энг йирик шартнома имзолайди. Бу ҳақда «Korresdondent.net» хабар бермоқда.
Айни вақтда келишувнинг молиявий шартлари ҳақида расмий маълумотлар йўқ, аммо норасмий хабарларга кўра, Nike португалиялик 31 ёшли футболчига «Реал»да олаётгани каби йилига 24 миллион евро тўлайди.
Шу тариқа, ушбу шартнома 1984 йилда Майкл Жордан билан имзоланган келишувдан сўнг энг йириги бўлади.
Эслатиб ўтамиз, бир неча кун аввал «Реал» Роналду билан келишувини 2021 йилгача узайтирганди.
Изоҳ (0)