Италиялик ФИФА рефериси Никола Риццоли Францияда ўтказилган Евро–2016 турнирининг энг яхши ҳаками деб топилди. Бу ҳақда «Чемпионат» хабар бермоқда.
Италиялик реферига мукофот 15 ноябрь куни Италия ва Германия терма жамоалари ўртасида бўлиб ўтадиган ўртоқлик ўйинидан олдин топширилади.
Никола Риццоли Европа чемпионатида тўртта ўйинда, шу жумладан, Германия ва Франция (0:2) ўртасидаги ярим финал учрашувида ишлаган.
Қайд этиш жоиз, 45 ёшли Риццоли 2014 йили Бразилияда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида ҳам энг яхши ҳакам деб топилганди.
Маълумот учун, Португалия ва Франция (1:0) ўртасидаги Евро–2016 финали англиялик Марк Клаттенбургга топширилган эди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)