«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси ва «Манчестер Сити» футболчилари ўртасида ЕЧЛ 4-туридан сўнг «Этихад» стадионида юз берган можаронинг баъзи тафсилотлари маълум қилинди, деб хабар бермоқда «Чемпионат».
Хабарда қайд этилишича, «Барселона»нинг 1:3 ҳисобидаги мағлубияти билан якунланган ўйиндан сўнг ғазабланган аргентиналик ҳужумчи ёнида турган Микел Артетага нисбатан номақбул сўзлар ишлатган. Артета футболчилик фаолиятини «Барселона»да бошлаб, кейинчалик Англиянинг «Эвертон» ва «Арсенал» клубларида тўп сурган. Айни дамда у «Манчестер Сити»да бош мураббий Хосеп Гвардиолага ёрдам бермоқда.
Микел Артета Мессининг бундай хулқидан ҳайрон қолиб, ҳақорат қилмасдан унга кийиниш хонасига йўл олишни тавсия қилган. Шундан сўнг улар орасида кичик можаро юз берди. Клуб вакиллари ва футболчилар можарога қўшилгач, унинг давом этишига йўл қўймади.
Лионель Мессининг ўзи бўлиб ўтган воқеага изоҳ беришдан бош тортди.
Изоҳ (0)