Мадриднинг «Реал» жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду «Легия»га қарши (3:3) ЕЧЛ 4-тури олдидан 2013 йили ўзининг голи туфайли уч ойлик комадан чиққан польшалик Давид Павлачик билан учрашди. Бу ҳақда «iSport.ua» хабар бермоқда.
2013 йилда велосипед ҳайдаб кетаётган 13 ёшли йигитчани автомобиль уриб юборган ва у шифохонага ётқизилганди. Давид Павлачик комага тушганида, шифокорлар унинг яқинларига унда қандайдир ўзгаришни чақира оладиган нарсаларни эшиттиришни тавсия қилди.
Йигитнинг яқинлари у Криштиану Роналдуга мухлислик қилишини билган ва португалиялик футболчининг иштирокидаги ўйинларни эшиттиришга қарор қилганди. Ушбу методика ўз самарасини берди – Роналду Швецияга қарши ЖЧ–2014 турнирига ўтиш ўйинида гол киритганида Давид комадан чиқди.
31 ёшли футболчи ушбу воқеа ҳақида анча аввал хабар топган ва уни Мадрид шаҳрига, ЕЧЛ ўйинларидан бирини томоша қилишга таклиф қилган эди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)