Уругвай чемпионати доирасидаги «Пеньяроль» ва «Рампла Хуниорс» жамоалари ўртасида «Сентенарио» стадионида бўлиб ўтган учрашув аренадаги ҳожатхоналардан бирида юз берган отишма туфайли тўхтатилди, деб хабар бермоқда «Чемпионат».
Таъкидланишича, ҳужум қурбонига айланган номаълум кимса қўл ва оёқ жароҳатлари билан Монтевидео шаҳридаги шифохоналардан бирига етказилди.
Полициянинг маълум қилишича, отишма «Пеньяроль» мухлислари ўртасида, гиёҳванд моддалар сотуви юзасидан келиб чиққан.
Қайд этиш керакки, жамоалар биринчи бўлимни охиригача ўйнади. Унда «Рампла Хуниорс» 1:0 ҳисобида олдинда бораётганди. Аммо хавфсизлик нуқтаи назаридан ўйинни қолдиришга қарор қилинди.
Изоҳ (0)