Археологлар Қора денгиз тубида Византия ва Усмонли имппериялари даврига оид 40 кема қолдиқларини топди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Қора денгиз сув ости археологияси лойиҳаси томонидан ташкил этилган экспедиция энг замонавий сув туби ускуналари ёрдамида денгизни текширувдан ўтказди. Бунинг натижасида ўзига хос кемалар қабристони аниқланди.
Аппаратлар 1500 метр чуқурликда съёмка олиб бориш, геофизик кўрсаткичларни қайд этиш ҳамда денгиз тубини бир неча километр радиусда сканерлаш имконини берар эди.
Топилган кемаларнинг энг қадимийлари кечки антик даврга оиддир.
Изоҳ (0)