Рустам Саидов ва Дилмурод Ҳасанов мураббийлик қилган бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси анъанавий Chinggis Khan Cup турнирида иштирок этди, деб ёзди «Оламспорт» Мўғулистон мезбонлик қилган халқаро мусобақада 10 га яқин мамлакат боксчилари олтин медаллар учун кураш олиб борди.
Ўзбекистонлик чарм қўлқоп усталаридан 11 нафари якунда медалларга эга чиқди. Улар орасида қиз боксчилар ҳам бор.
Эркаклар ўртасидаги беллашувларда Исроил Мадримов ҳамда Абдулхай Шораҳматов барча рақибларини мағлуб этиб, олтин медални қўлга киритган бўлса, қиз боксчилардан Турсунов Раҳимова ҳамда Мафтуна Мелиева Ўзбекистон термасига олтин медаллар тақдим этди.
Яна тўрт нафар боксчи кумуш медаль эгасига айланди. Эркаклар мусобақасида Фазлиддин Мелибоев, Аброр Қодиров ва Нодир Мирзаҳмедов фақатгина финалда рақибларига имкониятни бой берди. Қизлар турнирида эса Шаҳноза Низомова кумуш медалга эга чиқди.
Рио—2016 Олимпиадасига йўлланмани қўлга киритганига қарамай, якунда терма жамоа сафига киритилмаган Элнур Абдураимов Chinggis Khan Cup’нинг бронзаси билан кифояланди. Шунингдек, Зуҳриддин Маҳкамов ва Дилноза Одилжонова ҳам бронзага эга чиқди.
Изоҳ (0)